UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  1 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  5 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  9 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   6 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  1

Константин Гилкэ: "Локомотив"да ҳамма нарса бор..." Янгиликлар

Константин Гилкэ: "Локомотив"да ҳамма нарса бор..."

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Ал Таавон” бош мурабиийи Константин Гилкэ ва жамоа сардори Талаб Али Абси қатнашди.

Руминиялик мураббий бўлажак баҳс ҳақида фикр билдирар экан, кўп нарса омадга боғлиқлигини айтиб ўтди.

“Ўзбекистонда мавсум ҳали бошланмаганини биламиз. Бу биз учун яхшими? Тўғриси, бир нарса дейишим қийин. Чунки баъзи жамоалар биринчи расмий ўйиндаёқ ижобий натижа кўрсата олишади. “Локомотив”да ҳамма нарса бор: куч, тезлик ва рақибга нисбатан босим. Очиғи, бу жамоани ҳурмат қилиш лозим”.

“Албатта, эртанги баҳс биз учун жуда муҳим. Чунки клуб тарихида илк бор Осиё чемпионлар лигаси ўйинини ўтказамиз. Футболчиларимиз бўлажак учрашувни интиқлик билан кутишмоқда. Биз янги тарих яратишга ҳаракат қиламиз”.

“Менда эртанги ўйинга оид бир қатор режалар бор: учрашувни А планда бошлаймиз ва ўхшамаса B, C режаларга ўтамиз. Албатта, Осиё чемпионлар лигасида омад туфайли қатнашяпмиз ва гуруҳдаги барча рақибларни ҳурмат қиламиз. “Локомотив”, “Ал Аҳли”, “Истиқлол” – булар Осиёда номи чиққан клублар ҳисобланади. Лекин, биз ҳам ўзимизни кўрсатишни хоҳлаймиз”, – дейди “Ал Таавон” бош мураббийи.


“Локомотив” ПФК матбуот хизмати.
19 февраль, Бурайда, С.Арабистони.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика