Консейсау "Порту"нинг "Интер"га қарши ўйинидан қониқиш ҳосил қилди

Sherzod Nurmatov
23 фев 2023
"Порту" бош мураббийи Сержиу Консейсау Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги биринчи ўйинида "Интер"дан учралган мағлубият (0:1) ҳақида фикр билдирди.

"Бугунги ўйинимиз ушбу мусобақа даражасига мос келди. Қарама-қаршиликнинг фақат ярми ортда қолди. "Драгау"да бизни яна 90 дақиқа кутмоқда", – деди Консейсау.

Жавоб учрашуви 14 март куни Португалияда бўлиб ўтади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: uefa.com