

Бундеслига клуби 25 ёшли ярим ҳимоячи билан оғзаки келишувга эришгани айтилмоқда. Футболчи 2023 йил ёзида Юлиан Нагельсманн жамоасига эркин агент сифатида келиб қўшилади. У январь ойида амалдаги жамоаси билан шартномасининг сўнгги олти ойлигига киради.
Австриялик футболчи жорий мавсум Бундеслига жамоаси таркибида турли мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушди.
Transfermarkt портали марказий ярим ҳимоячини 28 млн еврога баҳоламоқда. Унинг ҳолатини ўрганиб бораётган жамоалар орасида "Челси" ҳам мавжуд.



