UZ

Сўнгги янгиликлар

09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  1 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  1 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  3 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  8 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  10 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  7 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0

Конфедерациялар Кубоги финалида статистика акс этадиган планшет синовдан ўтказилади Янгиликлар

Конфедерациялар Кубоги финалида статистика акс этадиган планшет синовдан ўтказилади

Бугун Чили ҳамда Германия терма жамоалари ўртасидаги Конфедерациялар Кубоги финал учрашувида янги футбол технологияси синовдан ўтказилади.

ФИФА икки жамоа таҳлилчи ва шифокорларига реал вақт режимида футболчиларнинг статистикаси ва ўйин видеосини кўрсатувчи планшетларни тақдим этади. Ушбу ғоянинг мақсади - техник зонада электрон ускуналарнинг фойдаси ёки зарарини аниқлаш. Ушбу технология илк маротаба ФИФА турнири вақтида синовдан ўтказилади.

Ҳар бир жамоага 3 тадан планшет берилади: бири - таҳлилчи, учрашувни трибунадан кузатувчига, иккинчиси - мураббийлар ўридиғидаги вакилга, учинчиси - клубнинг шифокорлар штабига. Планшетларда учрашув видеосини 30 сониялик кечикиш билан томоша қилиш мумкин. Шу билан бирга, футбочиларнинг статистикасини (узатмалар, тезлик, сирпаниб тўпни олиш, прессинг ва бошқа кўрсатчиклар) кузатиш имконини беради.

Синовда иштирок этадиган жамоалар бу технологиянинг натижалари борасида маълумот бериши керак. Жамоа вакиллари техник зонада ушбу технологиядан фойдаланишнинг фойда ва зарарлари ҳақида айтиб беришлари лозим.

Конфедерациялар Кубогининг финал баҳси бугун, 2 июль куни "Санкт-Петербург" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 23:00да бошланади.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика