Компани "'Бавария' — халқаро футбол институти"
29 май 2024 21:30
Янгиликлар
Компани "'Бавария' — халқаро футбол институти"
Венсан Компани "Бавария"даги келгуси ишлари ҳақида гапирди.
Олдинроқ немис клуби бош мураббийликка "Бёрнли"дан 38 ёшли мутахассис тайинланганини тасдиқлаганди.
“Мен 'Бавария'да иш бошлашни интиқлик билан кутяпман. Бу клубда ишлаш мен учун катта шараф: “Бавария” халқаро футбол институтидир.
Мураббий сифатида сиз ўзингизни намоён қилишиншгиз керак: менга жамоанинг тўпга эга бўлиши, креативлиги, майдонда тажовузкор ва дадиллиги ёқади.
Ҳозир мен энг оддий ишларни қилишим керак: футболчилар билан ишлаш, жамоани шакллантириш. Пойдевор қўйилгач, муваффақият сари қадам ташланади”, - деди бельгиялик мутахассис.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар