"Комо" тўхтамаяпти: клуб "Манчестер Сити" футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Alisher
25 авг 2024
"Манчестер Сити" ўйинчиси Максимо Перроне ижара асосида "Комо"га ўтди.

21 ёшли аргентиналик янги клубида 2024/25 йилги мавсум сўнггига қадар ўйнайди. Перроненинг ижараси узайтирилиши мумкин.

Перроне ўтган мавсумнинг бир қисмини Испаниянинг "Лас-Пальмас" жамоасида ижара асосида ўтказганди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Como_1907