Коке Облакни дунёдаги энг яхши дарвозабон деб ҳисоблайди

Alisher
16 мар 2022
"Атлетико" ярим ҳимоячиси Коке "Манчестер Юнайтед" (1:0)га қарши 1/8 финал жавоб ўйини доирасидаги баҳсдан сўнг Ян Облакни дунёдаги энг кучли дарвозабон деб ҳисоблашини тан олди.

"Облакни дунёдаги энг кучли дарвозабон деб ҳисоблайман. Бугун у бу нарсани яна бир бор исботлади", - дейди Коке.

Илк ўйин 1:1 ҳисобида якунланган эди. 

"Атлетико"нинг рақиби 18 март куни бўлиб ўтадиган қуръа ташлаш маросимидан сўнг маълум бўлади.


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com