

"Атлетико" тўпурари Луис Суарес 15-дақиқада ҳисобни очди. Аммо, 88-дақиқада Карим Бензема "Реал"ни мағлубиятдан қутқариб қолувчи голга муаллифлик қилди.
"Биз яхшироқ эдик. Аммо "Реал" ҳар қандай вазиятда гол уриши мумкин. Биз голлар ура оладиган ўйинчилари етарли бўлган яхши жамоа билан ўйнадик. Бу сафар "Реал" ўзининг ўйиндаги ягона имкониятидан фойдаланиб кетди ва ҳисобни тенглаштирди", - дейди Коке.
"Атлетико" "Реал"дан битта кам ўйин ўтказган ва 59 очкога эга, "қироллик клуби" эса 54 очко билан учинчи ўринда.



