"Барселона" Испания чемпионати стартидаги ғалабалар бўйича "Реал" рекордини такрорлади

Aslanov Jasurbek
18 окт 2026, 01:19
"Барселона" Ла Лиганинг 2026/2027 йилги мавсуми дастлабки тўққиз турида тўққизта ғалаба қозониб, Мадриднинг "Реал" клуби ўрнатган рекордга тенглашиб олди.

Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда. Бугун, 17 октябрь куни каталонияликлар "Бетис"ни 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратишди. "Кўк-аниқранглилар" ҳисобида очко йўқотишларсиз максимал 27 очко мавжуд. "Барселона" ушбу тўққизта ўйинда рақиблар дарвозасига 39 та гол уришга эришди.

Мадриднинг "Реал" клуби 1968/1969 йилги мавсумда Испания чемпионати стартида кетма-кет тўққизта ғалабани қўлга киритиб, 21 та гол урган эди.

Тўққизта ўйиндан сўнг 27 очко жамғарган "Барселона" турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Ла Лиганинг кейинги турида "кўк-аниқранглилар" 25 октябрь куни Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилишади. "Қироллик клуби" эса битта захира ўйини билан 18 очко жамғарган ҳолда тўртинчи поғонани эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›