UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпуль"нинг боши қотган  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  5 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  2 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  14 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

Клубларимиз иштирокида халқаро мусобақа ташкил қилиниши мумкин. Унда Туркия ва Озарбойжон клублари ҳам бўлади Янгиликлар

Клубларимиз иштирокида халқаро мусобақа ташкил қилиниши мумкин. Унда Туркия ва Озарбойжон клублари ҳам бўлади

Гап шундаки, Туркия футбол федерациясининг ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси Гюркан Теоман туркий давлатлар ўртасида футбол турнири ташкил қилиш ташаббусини билдирди.

У бўлажак мусобақани "Турон Кубоги" деб номлашни таклиф қилган. Мазкур ғояни амалга ошириш борасидаги биринчи қадам турнирни ташкил қилиш учун ишчи гуруҳ тузилганидир.

Гюркан Теоманнинг фикрича, янги мусобақа клубларга халқаро ўйинлар тажрибасини ошириш учун ёрдам беради ва молиявий жиҳатдан фойдадан холи бўлмайди. 

"Бу жамоаларнинг ички чемпионатлардаги натижаларига таъсир қилмайди, иштирокчи клубларнинг телетрансляция ва хомийлардан оладиган даромадини кўпайтиради. Бундан ташқари, клублар ўртасидаги муносабатларни яхшилайди", - деди функционер.

Ушбу режа амалга ошса, турнирда Ўзбекистон, Туркия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Кипр клублари, шунингдек, бошқа давлатларнинг туркий халқлари ҳам иштирок этиши мумкин.

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика