Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин
15 июл 17:40
Янгиликлар
Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин
ЦСКА ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев "Истанбул Башакшеҳир" аъзосига айланиши мумкин.
Файзуллаев 7,5 миллион евро ва бонуслар эвазига ЦСКАни тарк этишга яқин турибди: турк клуби “армиячилар” билан фаол музокаралар олиб бормоқда ва Аббос учун бутун суммани тўлашга тайёр.
ЦСКА Файзуллаевни атиги 0,5 миллион еврога сотиб олди, унинг шартномаси келаси йил ёзида тугайди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси ўтган мавсум ЦСКА таркибида 39 ўйин ўтказиб, "3+8" натижа қайд этган.
Аввалроқ "90minutuz" подкастида Аббос Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшеҳир"га трансфери масаласида Элдор Шомуродов фикр билдирган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар