Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди

Tolibjon Qosimov
6 авг 2019
Эртага, 7 август куни Таиланд пойтахти Бангкокда футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатига старт берилади.

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони АГМК мусобақанинг "B" гуруҳида "Таи Сон Нам" (Вьетнам), "Нафт Ал Васат" (Ироқ) ва "Ар Райан" (Қатар) клублари билан кураш олиб боради.

Бугун мусобақа олдидан бош мураббийлар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қуйида олмалиқликлар устози Александр Петровнинг фикрларини келтириб ўтамиз.

- Жамоамиз мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрди. Осиё чемпионатида кучсиз рақиблар бўлмайди. Гуруҳимиз анча жиддий. Эртанги учрашувга фақат ғалабани кўзлаб майдонга тушамиз, жамоамизнинг иштиёқи жуда юқори, ўйинга бўлган ёндошув ҳам ўзгача даражада. "Таи Сон Нам" жамоасига қарши жиддий кураш кечади. Мақсадимиз мусобақани ғалаба билан бошлаб, ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд этиш.


Эртанги учрашувда АГМК сариқ либосда тўп тепади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: АГМК матбуот анжумани