

“Бенфика“ “Бока Хуниорс“ жамоасига қарши баxc олиб борди. Учрашувда дастлаб Аргентина жамоаси рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилди. Кейинчалик европаликлар иккита жавоб тўпи киритишди ва ҳисоб 2:2 натижаси билан якунланди.
Шуни таъкидлаш керакки, баҳс давомида ҳакам уч марта қизил карточка кўрсатган. Қизилларнинг иккитаси Америка қитъаси вакилларига кўрсатилган бўлса, “Бенфика“нинг ҳам бир футболчиси учрашувни қизил сабабли тарк этди.









