UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10"Челси" Мудрикнинг келажаги борасида бир қарорга келди  0 14:00Суперлига учун ўтиш ўйини: "Шўртан" - "Олимпик" (онлайн ҳисоб)  3 13:45Сергей Лушчан "Навбаҳор"да қолади  4 13:29Жаҳонгир Ортиқхўжаев: "Биз янги бош мураббийнинг ишига аралашмаймиз"  1 13:05Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор"да қилинган фитнага изоҳ берди  6 12:40Жаҳонгир Ортиқхўжаев, "Пахтакор" янги бош мураббийи ва Максим Шацких иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)  14 12:35"Пахтакор" янги устози: "Футбол мухлисларини чиройли ўйин орқали трибуналарга қайтаришга ҳаракат қиламиз"  1 12:00"Кейинги йил Черанни "Пахтакор"да кўрмаяпмиз" - Жаҳонгир Ортиқхўжаев  9 11:42"Пахтакор" стадиони тақдири қандай бўлади? Жаҳонгир Ортиқхўжаев жавоб берди  1 11:35Жаҳонгир Ортиқхўжаев Йоахим Лёв билан учрашув ҳақида гапирди  3 11:21Olamsport: Бугун 5 нафар боксчимиз Осиё чемпионатида жанг қилади, Мадримов чемпионлик учун жанг қилади ва бошқа хабарлар  0 10:55Эрик тен Хагга Германия клуби қизиқиш билдирмоқда  2 10:44"Пахтакор"нинг португалиялик мураббийи 4 нафар ёрдамчиси билан келади  10 10:26XXI асрининг энг яхши футболчилари рейтинги тузилди. Учинчи ўринда ким?  25 09:51Клублар ўртасидаги ЖЧ қуръаси олдидан саватчалар маълум қилинди  5

Клубдаги ўзгаришлар, аввалги даврда йўл қўйилган камчиликлар, маркетинг ва ишлаб чиқариш, академияни равон йўлга қайтариш – “Машъал” директори Илҳом Қурбонов билан интервью Янгиликлар

Клубдаги ўзгаришлар, аввалги даврда йўл қўйилган камчиликлар, маркетинг ва ишлаб чиқариш, академияни равон йўлга қайтариш – “Машъал” директори Илҳом Қурбонов билан интервью

Муборакнинг “Машъал” жамоаси юртимизда ўр ўрнига эга, бундан бир неча йиллар аввал турли ёшдаги терма жамоаларимизга футболчи етказиб берадиган клублардан бири саналар эди.

Ўтган давр мобайнида бир қатор қийинчиликларни бошидан кечирган “Машъал” жорий мавсумда кучлилар сафига қайтди. Яқинда клуб директори Илҳом Қурбоновни суҳбатга чорладик, шу аснода ўзимизни қизиқтирган бир қатор саволларга ҳам жавоб олдик.

- Биринчи савол жамоада айни вақтда трансферлар борасида қандай ишлар олиб борилмоқда? Кўряпмиз “Машъал” у қадар катта ҳаридларни амалга оширмаяпти. Демак, жамоа иккинчи даврада ҳам маҳаллий ёш футболчиларга таяниб иш тутади?

- Ижарадаги бир нечта футболчиларимизни жамоамизга қайтардик. Булар ўзингизга маълум, Сардор Абдураимов ва Ҳумоюн Муртазоев. Буни барча ОАВ ёзиб чиқишмоқда. Ушбу икки футболчига таклифлар бўлса кўриб чиқишга тайёрмиз. Ҳозирча уларга аниқ таклифлар келиб тушмади. Фақатгина, Сардор Абдураимовга “Сурхон” жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Лекин, ҳали бир тўхтамга келганимиз йўқ. Янги футболчилардан Сардор Эминов, Акобир Тўраевларни таклиф қилдик. Дониёр Усмоновни ҳам режаларимизга киритдик. Янги келган футболчилар жамоамизнинг муваффақиятларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишади деган умиддаман. Легионерларимиздан туркманистонлик Дидар Дурдиев билан дўстона хайрлашдик. Қолганлар шу ерда. Элла Кен ва Ифианини олиб қолдик. Элла Кен рус тилини ва бошқа тилларни яхши билади. Баъзи тушунмаган нарсаларни Элла Кен орқали Ифианига етказамиз. Ифиани жамоамизга мослашмоқда, ўйин услубимизни тушуниб бормоқда. 

- Юқори мақсадлар, совринли ўринларни эгаллаш учун таркиб ҳам кучли бўлиши керак. Айни вақтдаги таркибдан келиб чиқиб айтсак жамоа қайси ўринлар учун курашиши мумкин?

- Биз жамоамиз олдига юқори мақсадларни қўйишимиз учун яхшигина оёққа туриб олишимиз, инфртатузилмамизни юксак даражага олиб чиқишимиз, ҳар томонлама мукаммал бўлишимиз талаб этилади. Яхши биласиз, ҳозирда клубларни ҳусусийлаштириш ишлари кетмоқда, клублар ўзлари ишлаб пул топиши устувор масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Биз ҳам бу йўлда ишларни бошлаб юборганмиз. Бу осон бўлмайди, биз бир йиллик ёки икки йиллик натижа учун катта пул сарфламаймиз. Клубимизни равон йўлга қайтариш, рақобатбардош жамоага айлантириш учун биз тўрт йиллик лойиҳани ишлаб чиқдик. Юқорида айтганимдек бизга бу йил ёки боринг ана икки йиллик натижа керак эмас. Яъни вақтинчалик натижа учун ўйнамаймиз. Лойиҳамизни ичига инфратузилма, академияни тиклаш, ўзимиз ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, маркетингни ривожлантириш кабиларни ўз ичига олади. Биз ҳам ОЧЛда ўйнашни истаймиз, совриндорлар қаторига киргимиз келади. Аммо, барчасини босқичма-босқич амалга ошириш лозим. Айни вақтда ишлар, ўзгаришлар ўзимиз истагандек кечмоқда.

- Академия ҳақида айтиб ўтдингиз. Бир вақтлар “Машъал” академияси мамлакатимиздаги энг кўзга кўринган академия эди. Ўсмирлар, ёшлар терма жамоаларининг ўзагини ушбу жамоа вакиллари ташкил қиларди. Ҳозирда эса таркибга футболчилар асосан “Бунёдкор”, “Пахтакор”, “Насаф” клубларидан жалб этилмоқда. Академия фаолиятини қайта йўлга қўйиш борасида ишлар олиб борилмоқдами?

- Футболимизда юзага келган катта танаффус бизга бу борада ўйлаб олишга, ўтган даврда йўл қўйилган хато ва камчиликларни таҳлил қилиб чиқишга имкон берди. Уч йиллик ишимизни кўриб чиқиб, таҳлил қилиб 80 фоизга иш режасини ва дастурини ўзгартирдик. Таҳлилларимиз академия анча ачинарли ҳолатга келиб қолганини кўрсатди. Тўғри хато ва камчиликлар бўлиб туради. Қайсидир маънода молиявий томондан юзага келган муаммолар ҳам бироз қийинчилик туғдирди. Аммо, бу баҳона бўла олмайди. 

- Юқорида ишлаб чиқариш ва маркетингни йўлга қўйиш ҳақида фикр билдириб ўтдингиз, клуб маркетингнинг айнан қайси йўлидан даромад олмоқчи. Масалан, хорижда атрибуткалар, футболкалар, трансляциялар, рекламалар орқали ҳам катта тушум олишади..

- Ҳа, маркетинг орқали клубга пул олиб келишни, яъни пулни ўзимиз топишни режа қилмоқдамиз. Ишлаб чиқариш орқали, халқ эҳтиёж сезаётган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳисобига фойда олмоқчимиз. Масалан, қурилиш молларини ишлаб чиқарадиган фабрикамиз, нон маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган фабрикамизни йўлга қўйишни ўйлаб турибмиз. Энди атрибуткалар, футболкалар орқали у қадар катта маблағга эга бўлмаймиз. Фан клубимиз, мухлисларимиз учун бу нарсаларни албатта йўлга қўямиз. 



- Кўпчиликни қизиқтирган савол мавсум бошида клуб Зоир Тўрақуловни бош мураббий сифатида рўҳатдан ўтказган эди. Лекин, барча ишни Дилавер Ваниев бажармоқда. Келинг, ушбу ҳолатга батафсил изоҳни ўзингиздан эшитсак...

- Зоир Тўрақуловда Про лицензияси борлиги учун бош мураббий сифатида рўйҳатдан ўтказганмиз. Ишга, натижага Ваниев жавоб беради. Бизда бу борада ҳамжиҳатликда иш олиб борилади. Бошқа ҳамкасбларимиз ҳафа бўлишмасин, бизда спорт директорларининг даражаси у қадар юқори эмас. Хорижда спорт директорлари бош мураббий билан ҳамкорликда иш олиб боради. Бизда эса барча ишларни асосан бош мураббийларни ўзи қилади. Клубларда бош мураббий келади, ўзи билан 11та футболчини олиб келади ва жамоадаги 11та футболчини кетказиб юборади, бу нотўғри сиёсат. Биз муҳими жамоамиз фалсафасини сақлаб қолган ҳолатда иш юритишимиз керак. 

- “Машъал” U-21, U-18 жамоаларининг бугунги кундаги ҳолати қандай? Овқатланиш, витаминизация, шароитлар қай даражада?

- Ўринбосарлар жамоамизда камчилик йўқ десам нотўғри бўлади. Иш қуроллари, овқатланиш, витаминизацияларни яратиб беришга ҳаракат қилмоқдамиз. Уч йил аввалгига қараганда бу борада ижобий ўзгаришлар бор дея оламан. Авваллари биринчи лигада “Машъал-2” жамоамиз бўларди. Бу жамоадан асосий таркибга ўтиш осон кечарди. Ҳозирги кунда U-21 жамоамизда фақат шу ёшдаги футболчилар эмас, 19-18 ёшдаги боллар тўп тепмоқда. U-18 жамоамизда эса 16-17 ёшдаги боллар ҳаракат қилмоқда.  Яна бир нарса бизда асосий жамоа натижа учун ҳаракат қилади, U-21, U-18 жамоаларидан эса натижа талаб қилмаймиз. Эътибор берган бўлсангиз бу жамоалардаги ёш мураббийлар ўйин давомида ортиқча эҳтирос ва ҳиссиётларга берилишмайди, ўйинни ҳотиржам кўришади, футболчиларни ҳаракатларини кузатишади ва ўйиндан кейин видеоларда, назарий машғулотларда алоҳида тушунтириш олиб боришади. Футболчининг ўзига қўйиб берамиз, қарорни қабул қилиш, майдонни кўриш кабиларни ўзи қилишни ўрганиши керак. Уриб, сўкиб ёки бақириш билан иш битмайди. Бунинг натижасида қанчадан-қанча болларимизни йўқотамиз. Мураббийлар томонидан беш кунлик дастур берилади, шу дастур асосида футболчи шуғулланади. Тўғриси бу борада ўтган икки йил ичида кўп нарсаларни ўзгартиришга тўғри келди. 

- Суперлигани марказлашган ҳолатда ўтишига муносабатингиз...

- Марказлашган ҳолатда ўтказиш энг идеал вариант ҳисобланади. Биринчидан агарда биз Наманганга борадиган бўлсак биз 16 соат йўл юрамиз. Бориб тикланиш билан бирга икки кун йўқотамиз. Менимча бу вилоят жамоалари учун қулайлик туғдиради. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика