Клопп ўзи мураббийлик қилган энг яхши футболчини айтди

Eldor Akmurzayev
17 мар 2021
“Ливерпуль” устози Юрген Клопп “Бавария” форварди Роберт Левандовски ҳақида гапирди.

Улар бирга "Боруссия Д"да ишлаган. 

“Роберт – мен ишлаган футболчилар орасидаги энг яхшиси. Буни бошқа бировга нисбатан айтиш адолатсизлик бўлади. Агарда ҳар бир ўйинчи Роберт каби прогресс қилса, футбол умуман ақлбовар қилмас даражада бўларди. У феномен. Левандовски – ҳақиқий машина. У гол урадиган машинага айланш учун барча нарсани қилди. У ҳар қандай вазиятда қандай қарор чиқаришни аниқ билади. Мен эса Роберт ва бошқа футболчилар туфайли яхши мураббийга айландим”, дейди Клопп.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sport Bild