UZ

Сўнгги янгиликлар

00:23"Бавария" "Реал"га қарши эҳтимолий тўқнашув олдидан "Бернабеу"нинг томидан "чўчимоқда"  2 00:09ЕЧЛ. "Арсенал" – "Байер". Бошланғич таркиблар маълум!  4 00:04ЕЧЛ. "Челси" – ПСЖ. Бошланғич таркиблар аниқ!  1 23:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!  33 23:15Мексика Эроннинг ЖЧ-2026даги ўйинларини қабул қилишга тайёр. Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди  4 22:52“Барселона” Бастонига қизиқиш билдирмоқда. “Интер” футболчига нарх белгилаган  0 22:36Про лига: мураббийлар билан танишамиз — ОФК Кубоги-2011 ғолиби, "Навбаҳор" собиқ устози ва 2024 йилнинг энг яхши ёшлар мураббийи (1-қисм)   0 22:04"Спортинг" — "Будё Глимт". Таркиблар маълум  14 21:30Гринвуд "Ювентус"нинг ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадига айланди  1 21:18"Манчестер Юнайтед" Каземиро бўйича қарорни қайта кўриб чиқмайди  1 20:49Костакурта: "Мен Леауни алмаштирмаган бўлардим"  1 20:21Расман: Францис Нарх "Каттақўрғон" футболчисига айланди  4 19:52"Арсенал" ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи эмас  2 19:24Кувайт FIFA Series мусобақасида иштирок этмайди  1 18:55"Манчестер Сити" Испания терма жамоаси ҳимоячисига кўз тикди  2

Клопп: "Менга Рамоснинг сўзлари ёқмади" Янгиликлар

Клопп: "Менга Рамоснинг сўзлари ёқмади"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финалида содир бўлган вазиятларга изоҳ берди.

Немис мутахассисининг фикрича, ҳакамлар Муҳаммад Салоҳ ва Лорис Кариусга жароҳат етказган Серхио Рамосни жиддийроқ жазолаши керак эди.

"Яна шу ҳақида гаплашамизми? Бундай нарсаларни муҳокама қилишни ёқтирмайман, бироқ агар вазиятларни қайта кўриб чиқсак, қоидабузарлик жуда қўполдек туюлади.

Милорад Мажич (Чемпионлар лигаси финалини бошқарган ҳакам) жаҳон чемпионати ўйинларини бошқарди ва бу финал мундиал учрашувлари фонида унутилиб кетди. Ҳозир бизнинг ўйинни камчилик эсласа керак. Аммо фикримча, бундай вазиятларда яхшироқ ҳакамлик қилиш керак. Агар видеоассистент тизими бўлса, ундан фойдаланиш керак.

Келажакда яна шундай вазиятлар бўлишини билмайман, бироқ Рамоснинг Лорис Кариус юзига берган зарбасини эслаш мумкин. Бундан ташқари, Серхио Рамос кураш ҳаракати билан ҳужумчимизни тўхтатди. "Реал" шундан сўнггина ғалабага эришди.

Рамоснинг ўйиндан кейинги гаплари ёқмади. У аҳамиятли ҳеч нарса содир бўлмаганини айтди. Қандай қилиб ҳеч нарса бўлмаслиги мумкин? Бундай ҳаракат қилиш нотўғри" - дейди Клопп.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика