

"Сити"нинг асосий кучи - футболчиларнинг тактик интизомида. Улар ўз ҳаракатларини яна ва яна такрорлашади ва буни фантастик тарзда бажаришади. Бу биз учун яхши, чунки уларнинг қандай ҳаракат қилишини, кучини биламиз, бироқ муаммо шундаки, ҳар бир чизиқда жаҳон даражасидаги футболчилар тўп тепади. "Сити"га қарши ҳимояланиш мумкин, бироқ жуда қийин. Рақиб буни жуда юқори даражада уддалайди. Де Брюйне ёки Сильва ўрнини Гюндоган эгаллай олиши жуда ажойиб.
Уларга қарши тўп тепиш қизиқ бўлади. Улар ҳақиқатдан ҳам яхши ўйнашади ва агар уларни ҳурмат қилмасангиз, сизда муаммолар бўлади. Шундай учрашувларда футболчилар ўзини кўрсатиши керак" - дейди Клопп.



