UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  2 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  12 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  178 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  7 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  11 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Клопп: "Ливерпуль" ғалабага лойиқ эмасди" Янгиликлар

Клопп: "Ливерпуль" ғалабага лойиқ эмасди"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ доирасидаги "Брайтон"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Ушбу ўйиндан хар хил хотира олдик. Аввалига иккита гол ўтказиб юборишимиз хотираси, кейин камбэкимиз хотираси, якунда ғалабани қўлдан чиқарганимиз хотираси.

"Брайтон" ростдан ҳам жуда зўр ўйнади. Жамоанинг янги тактикаси мени ҳайрон қолдирди. 0:2 ҳисобидан кейингина ўйинга мослашдик, қарши ҳужумлардан унумли фойдаландик. Ғалаба қозонишимиз мумкин эди, аммо бунга лойиқмидик? Йўқ, унчалик эмас. "Брайтон" ҳеч бўлмаса очкога лойиқ эди.

Сўнгги ҳафта давомида тўғри йўлга тушиб олганмиз. Ишонч эса кичик гул каби. Буни ўстириш эса жуда қийин. Тўғри тушунайлик. Албатта, биз бундай натижани истамагандик.

Яхшироқ ҳимояланишимиз мумкин эди. Бу футбол, буни тўғри тушунамиз. Ўйин шундай бошлангандан кейин курашдан чиқиб қолмаслик керак. Ғалаба қозонишимиз яхши ҳолат бўларди. Аммо "Брайтон" билан ўйинларда доимо шундай муаммоларга учраймиз. Буни яхшилаш керак", - деди Клопп.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика