

"Тахмин қилганимиздек, унинг тўпиғида жароҳат бор. У ерда 3та бўғим бор ва уларнинг асосийси зарарланган. Энди шунчаки кузатиш, жароҳат қачон тузалишини кутиш керак. Шу боисдан ҳозир мен аниқ бир вақт айта олмайман. Узоқ йиллар олдин менда ҳам шундай жароҳат бўлган. Тикланиш секин ёки тез бўлиши мумкин. Бироқ у бу йил бошқа ўйнамаслиги аниқ", - деди Клопп.



