

“Пепнинг ўзига хос фалсафаси мавжуд. “Сити” мавсумни жуда яхши бошлади. Сўнгри улар билан нимадир содир бўлди. Бу жамоа муваффақиятларга лойиқ. Аммо АПЛда барча ўйинлар жиддий, ва бу турдан турга оғирлаша бораверади. Биз катта тажриба, юксак савия ва маълум ғояларга эга мураббий ҳақида гапирапмиз. Унда ажойиб мураббийлик фаолияти бор. У “Барселона”да ажойиб услубини намойиш эта олди. “Бавария” билан ҳам буни уддалади. “Сити” билан ҳам бу ишни амалга оширишга уринмоқда. “Барселона” услубини барча клубларда амалга ошириб бўлмайди. Чунки бу кўпроқ ўйинчилардан талаб этиладиган ҳолат” дейди германиялик мутахассис.



