"Пахтакор"нинг "Динамо" устидан қўлга киритган энг йирик ғалабаси қандай бўлганди?

18 апр 2026, 17:32
Бугун Тошкентда мухлисларни зериктирмайдиган ажойиб тўқнашув бор.

Унда Камолиддин Тожиев бошчилигидаги "Пахтакор" Вадим Абрамов устозлик қилаётган "Динамо"ни меҳмон қилади. Жамралар бунга қадар пойтахтда 27 маротаба учрашишган бўлиб, тўлиқ устунлик "шерлар" томонида 24 ғалаба. Самарқандликлар 3 та баҳсда 3 очко билан ортга қайтган, дурангга имзо чекилмаган. "Пахтакор" рақиби устидан тарихдаги энг йирик ғалабани 2015 йил қўлга киритган. Ўша оқшомда мезбонлар жавобсиз 6 та тўп киритган.

Суперлига-2015. 27-тур

"Пахтакор" - "Динамо" 6:0

Голлар: Жалолиддин Машарипов 28, Кахи Маҳарадзе 29, Игорь Сергеев 36, Камолиддин Тожиев 41, Кахи Маҳарадзе 48, Баҳодир Пардаев 73

"Пахтакор": Александр Лобанов, Камолиддин Тожиев, Аднан Ораховац, Даврон Ҳошимов, Шерзод Каримов, Кахи Маҳарадзе, Александр Мерзляков, Жамшид Искандеров, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Соҳибов, Игорь Сергеев

Захира: Никита Рибкин, Баҳодир Пардаев, Акбар Исматуллаев, Аббос Отахонов, Анвар Солиев, Мурод Холмуҳаммедов, Владимир Козак

"Динамо": Андрей Мелничук, Артём Филипосян, Акмал Бозоров, Аваз Агалиев, Илдар Маматказин, Ҳасан Асқаров, Жасур Азимов, Илҳом Юнусов, Фарруҳ Шотурсунов, Отабек Зокиров, Камолиддин Мурзоев

Захира: Муҳиддин Худоёров, Фирдавс Абдусалимов, Комил Шарофутдинов, Бунёд Исроилов, Феруз Бобоқулов, Лазиз Нуриддинов

Маълумот учун, бугунги учрашув соат 20:15 да старт олади.


Манба: championat.asia