Кирилл Ермолов: "Япония устидан қозонилган ғалаба энди тарих, Австралияга қарши йўл топишга уринамиз"

Aziz Tukhtamuradov
18 фев 2016
Қирғизистон футзал терма жамоаси посбони Кирилл Ермолов Японияга қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Омад бугун биз томонда бўлди. Энди бор эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилади. Япония устидан қозонилган ғалаба эса тарихга айланиб бўлди.

Австралия кучли жамоа. Жисмоний томонлама ҳам, тактик томонлама ҳам улар кучли тайёргарликка эга. Тартибли ўйин намойиш этишади. Эртага уларнинг дарвозаси томон ҳам йўл топишга уриниб кўрамиз", - дейди Ермолов.



Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia