Кингсли Коман "Ал Насср"га ўтди — Here We Go!

Sherzod Nurmatov
11 авг 2025
"Бавария" юлдузи Кингсли Коман 30 млн евро эвазига Саудия Арабистони жамоаси аъзосига айланди.

Келишув якунлангани ҳақида Фабрицио Романо хабар берди.

Франция терма жамоаси вингери фаолияти мобайнида 30 та совринни қўлга киритган. Улар орасида ЕЧЛ, УЕФА Суперкубоги, Миллатлар Лигаси, КЖЧ, шунингдек, Германия, Италия ва Франция чемпионати ғолиблиги.

29 ёшли футболчи ўтган мавсум мюнхенликлар либосида 45 ўйинда "9+6" натижани кўрсатган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano