Киммих "Бавария"да қолишга яқин

Administrator
24 фев 2025
Йозуа Киммих катта эҳтимол билан "Бавария"да қолади.

Ҳозирда шартномани узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда ва у ривожланган босқичда.

Томонларнинг яқин вақтлар ичида янги битим имзолаши кутилмоқда. Шартнома катта эҳтимол билан 2028 йилга қадар мўлжалланади.

Амалдаги келишув яқин ёзда якунига етади. Олдинроқ, "Ливерпуль" ва "Реал" Киммихга қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.


AdministratorМуаллиф
Манба: Sky Sport Germany