

"Маррагача ҳали анча бор. Бизни олдинда биз босиб ўтган йўлдан кўра анча қийинроқ синовлар кутаётганини биламиз. Кейинги босқичларда содир бўладиган воқеаларга тўлиқ тайёрмиз", — дея Мбаппенинг сўзларини журналист Фабрицио Романо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида келтиради.
Ушбу учрашувда Мбаппе битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, ҳужумчи биринчи бўлимда пенальтидан унумли фойдалана олмади.
ЖЧ-2026 ярим финалида Франция миллий терма жамоаси Испания — Бельгия (10 июль) жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.



