Киберспорт. Ҳамюртимиз жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади

Aslanov Jasurbek
13 мар 2019
Айни дамда Хитойнинг Чунцин шаҳрида компьютер ўйинлари бўйича жаҳон чемпионати (WESG 2018) ўтказилмоқда.

Ушбу компьютер мундиалида Ўзбекистондан бир иштирокчи қатнашди. Салоҳиддин Эсонов виртуал футбол ўйинида (PES2019) юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Салоҳиддин гуруҳ босқичида 8та ўйин ўтказиб, уларнинг 3тасида ғалабага эришди, 3та дуранг қайд этди ва 2марта мағлуб бўлди. 12 очко тўплаган Эсонов гуруҳда 3-ўринни олди ва кейинги босқич йўлланмасини қўлга кирита олмади.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia