

Ўзбекистон виртуал спорт уйинлари ва киберфутбол федерациясига қарашли "УзАренада" бугун Ўзбекистоннинг энг кучли киберспортчилари орасида FIFA 17 йўналиши бўйича "PROJECT X" мусобақаси старт олади. Ушбу мусобақа 3 кун давомида бўлиб ўтади.
Турнир регламентига кўра биринчи куни биринчи ва учинчи гуруҳ аъзолари баҳс олиб боришса иккинчи куни иккинчи ва тўртинчи гуруҳ киберфутболчилари ўзаро баҳс олиб боришади. Мусобақанинг учинчи куни плей-офф ва гранд финал босқичи бўлиб ўтади. Турнир жадвалини ушбу линк орқали кузатиб боришингиз мумкин.




