Кейруш Италия йиғинига чақирилган 25 нафар футболчи номини эълон қилди
13 авг 2016 07:36
Янгиликлар
Кейруш Италия йиғинига чақирилган 25 нафар футболчи номини эълон қилди
ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги рақиб – Эрон терма жамоаси саралашнинг илк ўйинларига тайёргарликнининг сўнгги босқичини бошлади. Карлуш Кейруш жамоси Қатар ҳамда Хитой терма жамоаларига қарши ўйинларга Италиядаги йиғин орқали тайёргарлик кўради. Эрон терма жамоаси устози Италияга жўнаб кетиш олдидан Теҳрондаги "Озодий" стадиони анжуманлар залида ОАВ вакиллари билан учрашди ва Италия йиғинига жалб этилган 25 нафар футболчи номини эълон қилди.
Айнан Италиядаги йиғиндан сўнг Эрон терма жамоаси бош мураббийи Қатар ҳамда Хитойга қарши ўйинлар учун якуний таркибни саралаб олишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси ЖЧ-2018 сўнгги саралаш босқичини 1 сентябрь куни ўз майдонида Қатар терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам саралаш баҳсларини 1 сентябрь куни ўз майдонида Сурияга қарши ўйин билан бошлайди.
Эрон терма жамоасининг Италиядаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар: Алиризо Байранванд, Муҳаммадризо Ахборий, Рашид Мозоҳирий.
Ҳимоячилар: Сайид Жалол Ҳуссайний, Пежман Монтазирий, Муртазо Пурали Ганжий, Муҳаммад Тойибий, Эҳсон Ҳожисофий, Рамин Ризоён, Пуря Ғофурий, Сайид Оғоий ва Муҳаммад Ансорий.
Ярим ҳимоячилар: Андраник Теймурян, Камол Камёбиния, Дариуш Шожаиян, Умид Иброҳимий, Иззатуллоҳ Пурғоз.
Ҳужумчилар: Ашкан Дежага, Раҳим Завиҳий, Меҳди Туробий, Воҳид Амирий, Меҳди Тарумий, Эҳсон Паҳловон, Суруш Рофеъий, Муртазо Табризий.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар