Кейн Холландга тегишли бўлган Бундеслига рекордини янгилади

Khoja
23 ноя 2024
Кеча «Бавария» «Аусбург»га қарши баҳс олиб борди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги барча голларни мезбонлар ҳужумчиси Харри Кейн киритди. Шу тариқа, англиялик ҳужумчи Бундеслигадаги 50-голини уришга эришди. Унга ушбу натижага эришиш учун 43 та учрашув етарли бўлди. Шу тариқа, ҳужумчи Бундеслигада 50 та гол уриш учун энг кам ўйин ўтказган футболчи сифатида рекорд ўрнатди.

Бундан олдинги энг яхши натижа Эрлинг Холландга тегишли эди. Норвегиялик ҳужумчи 50 талик довондан 50 та учрашувда ўтганди.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com