

Ушбу баҳсдаги ғалабадан кейин “шпорлар” АПЛ турнир жадвалида карвонбошига айланишди.
“АПЛ турнир жадвалида пешқадамга айланиш жудаям ёқимли. Биз май ойи сўнггига қадар шу жойда қола олсак, янада яхши бўлади, албатта. Биз олдимизда қийин йўл турганини биламиз. Бироқ сен биринчи поғонага кўтарилдингми, бу барча ишни тўғри бажараётанингдан далолат беради.
Биз олдимизда турган муҳим баҳсларда ҳам ўзимизга ишониб тўп тепишимиз лозим. “Манчестер Сити” тўп билан кўпроқ муомалада бўлишини билардик, шунга қарамай гол уриш учун имкониятлар бўлишини тушуниб тургандик”, дея Кейннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ВВС.



