

Манкунианликлар янги мураббий қўл остида иккита ўта муҳим ва қийин баҳсда ғалаба қозонишди. Бугун АПЛ 23-тури доирасида сафарда "Арсенал" таслим этилди (3:2). Кэррик дебютини эса 17 январь куни "Манчестер Сити"га қарши дербида нишонлаган ва унда "қизил иблислар" 2:0 ҳисобида зафар қучишган эди.
Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни "Юнайтед" раҳбарияти Рубен Аморимни истеъфога чиқарган эди. 13 январь куни эса Майкл Кэррик мавсум якунига қадар жамоа бош мураббийи этиб тайинланди.



