

- "Шўртан" ҳақида ҳеч нарса дея олмайман. "Машъал"га раҳбарият таклифи билан келдим. Менинг янги ва бўлажак режаларим айнан ушбу клуб билан боғлиқ. Эндиликда ўзимни "Машъал" сафида яхши тарафлама кўрсатишга ҳаракат қиламан. Ўзимнинг ёрқин ўйинларим орқали жамоамга наф келтириш олий мақсадим. Ўйлайманки, "Машъал" билан яхши ўринларни эгаллаб, мухлисларимизни хурсанд этамиз.



