UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

"Келажак юлдузлари" футбол фестивали ўз ниҳоясига етди Янгиликлар

"Келажак юлдузлари" футбол фестивали ўз ниҳоясига етди

9-11 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида 2007-2008 йилларда туғилган футболчилар ўртасида "Келажак юлдузлари" футбол фестивали бўлиб ўтди. Мазкур мусобақа бу йил учинчи марта ташкил қилинди.

Ушбу мусобақада жами 20та жамоа иштирок этди. Тошкент шаҳар ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби залида ўтказилган барча ўйинлар ёш футболчиларга манзур келди. Мусобақа фестивал тартибида ўтказилгани боис якунда барча жамоаларга бир хил кубок, диплом ва олтин медаллар топширилди. 

Ўзбекистон футбол федерацияси ва Тошкент шаҳар футбол федерациясининг ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу фестивалда кеча учинчи кун учрашувлари ўтказилди ва шу билан навбатдаги турнирга якун ясалди. Жамоаларни тақдирлаш маросимида Маъмур Саидқосимов, Рауф Инилеев, Дилшод Нуралиев, Нодирхўжа Юлдашев каби футбол кишилари иштирок этишди. 

Қуйида учинчи кун натижаларини келтириб ўтамиз: 

2007 йилда туғилганлар
"Odil Junior" (Наманган) - "Металлург" 1:1 
"НефтГазМонтаж" - БЎСМ (Учкўприк) 4:2
"Мега Спорт" - "Локомотив-Бойсун" 1:4 
"Косонсой" - Бекобод 4:1
"Насаф" - "Junior Football" 3:2
"Odil Junior" (Тошкент) - "Насаф-2" 3:4

2008 йилда туғилганлар
"Odil Junior" - БЎСМ (Учкўприк) 6:1
“Насаф-2” - "Junior Football" 4:3
“Насаф” – Бекобод 2:1
"Мега Спорт" - ИБЎСМ (Тошкент) 2:4


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика