UZ

Сўнгги янгиликлар

18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  1 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  0 17:22"Жирона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 17:10"Ал Батаэҳ" — "Ал Наср". Таркиблар маълум  3 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  3 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  3 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  30 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0

"Келажак Юлдузлари"-2016. 1-тур превьюси Янгиликлар

"Келажак Юлдузлари"-2016. 1-тур превьюси

Яна бир кундан сўнг 2006 ва 2007 йилларда таваллуд топган ёш футболчилар ўртасидаги болалар фестивали старт олади.

Эртага фестивалнинг Тошкентдаги Республика босқичи бошланади. Мусобақанинг илк турида Леонид Кошелев бошчилигидаги пахтакорчилар, "Mega Sport Football” клубини қабул қиладилар. Икикнчи турда, Шуҳрат Рахмонқулов бошчилик қилаётган БЎСМ-16 жамоаси Одил Аҳмедов томонидан очилган,  "Odil Junior" жамоаси билан баҳс олиб борадилар. Турнинг энг қизиқ ўйини, "BFK Asia" - "Спартак" жамоалари ўртасида кечади. Бу ўйинни томоша қилган киши афсусланмайди, андижонлик Иньестанинг ҳаракатлари кўпчиликда қизиқиш уйғотиши аниқ.

2006  (U-10)

1-тур. 8 ноябрь.

9:00. "Пахтакор" - "Mega Sport Football”

10:00. "Odil Junior" - БЎСМ-16

11:00. "BFK Asia" - "Спартак" 


2007 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасидаги мусобақани очилиш ўйинида, "Локомотив" жамоаси билан ҳамкорликда ташкил этилган Локомотив-Бойсун" клуби, Дилшод Ирсалиев бошчилигидаги БЎСМ-1 жамоасига қарши залга чиқади. Александр Хвостунов ва унинг жамоаси "Chelano" клубини синовдан ўтказса, Анвар Хафизов шогирдлари "Mega Sport Football” болалар клубига қарши баҳс олиб борадилар.

2007  (U-9)

1-тур. 8 ноябрь.

9:00. "Локомотив-Бойсун" - БЎСМ-1

10:00. "Бунёдкор" - "Chelano" 

11:00. "Пахтакор" - "Mega Sport Football” 

Учрашувлар, "Пахтакор" Марказий стадиони ҳудудидаги, "Ёшлик" спорт мажмуасида бўлиб ўтади. 

Мусобақа ҳомийлари: "Oreo", "ZIZI", "START" қуруқ нонушталари, "Copp Cofee" ва "Camera.uz" савдо брендлари. 

Ахборот ҳамкорларимиз: "Спорт ТВ", "MY5", "Футбол Экспреес" ва "Ўзбекистон Футболи" газеталари.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика