UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ньюкасл"ни қийинчилик билан мағлуб қилди  7 01:30Жон Терри Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  0 00:49"Goal" мавсумнинг биринчи қисми рамзий термасини тузди  2 00:31Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалабага эришди, "Ал Аҳли" мағлуб бўлди  0 00:17Марсело: "Мен Роналдудек бўлмаганман. Доимо ҳаётдан завқ олганман"  4 23:45Пеп Гвардиола: "Барчадан 10 очко олдинда бўлишни истардим"  5 23:22ПСЖ ва Франция термаси собиқ мураббийи вафот этди  0 22:55Расман: Муҳаммадазиз Иброҳимов — "Қизилқум" футболчиси!  1 22:36Жибриль Сиссе: "Аргентина термасини кўра олмаяпман"  3 22:16Расман: Одил Абдумажидов - “Андижон” футболчиси  7 21:49Расман: "Шўртан" "Арал" посбонини ўз таркибига қўшиб олди  1 21:35Генрих Мхитарян финалда ПСЖдан учралган мағлубият ҳақида Киву нима деганини айтди?  0 21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  1 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0

Кечаги кун қаҳрамонлари. ФОТО Янгиликлар

Кечаги кун қаҳрамонлари. ФОТО

Кеча Европа миллий чемпионатларида навбатдаги тур ўйинлари старт олди.

Биз кеча ўзини кўрсатган қаҳрамонлар билан таништирамиз.


"Манчестер Сити" - "Суонси" 2:1
Қаҳрамон: Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида меҳмонлар ҳисобни тенглаштирганида барча "Сити" яна юта олмайди деб ўйлай бошлади. Бироқ Яя Туренинг ажойиб зарбасидан сўнг "шаҳарликлар" ғалабага эришишди. 




"Борнмут" - "Манчестер Юнайтед" 2:1
Қаҳрамон: Ўтган турда "Челси"ни таслим қилган "Борнмут" бу сафар МЮни таслим қилди. Ўйиндаги ҳисобни Жуниор Станислас очди. У бурчак тўпидан тўпни тўғри дарвозага йўллади ва Де Хеани ожиз қолдирди.




"Дармштадт" - "Герта" 0:4
Қаҳрамон: Тажрибали Ведад Ибишевич бу турда "Дармштадт" билан баҳсда дублга эришди ва Саломон Калуга голли пас оширди.




"Байер" - "Боруссия М" 5:0
Қаҳрамон: Кун қаҳрамони мексикалик Хавьер Эрнандес бўлди. Чичарито ўтган турда "Бавария"ни таслим қилган Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби билан баҳсда 13 дақиқа ичида 3та гол  уришга эришди.




"Удинезе" - "Интер" 0:4
Қаҳрамон: Аргентиналик Мауро Икарди "Удинезе" билан баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйишга эришди.




"Барселона" - "Депортиво" 2:2
Қаҳрамон: "Барселона" бу турда ҳам юта олмади. Бунда "Депортиво" ярим ҳимоячиси Лукас Переснинг хиссаси катта бўлди. У жамоаси 0:2 ҳисобида ютқазаётганида гол уриб ҳисобни қисқартирди. Сўнгги дақиқаларда эса унинг пасидан сўнг Алехандро Бергантиньос тўп киритиб ҳисобни тенглаштирди - 2:2.




"Севилья" - "Спортинг Х" 2:0
Қаҳрамон: Мезбонлар ҳужумчиси Кевин Гамейро захирадан майдонга тушиб дубль расмийлаштиришга муваффақ бўлди.

 

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика