UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  1 18:14Салоҳ етакчилигидаги Миср Ўзбекистон билан ўйинга тайёрланмоқда  0 17:52Расман: Манчини Қатар клубида иш бошлади  1 17:30Франция бугун масалани ҳал қила оладими ва Грузиянинг сўнгги имкони! Барчаси терма жамоаларнинг топ ўйинлари ҳақида  0 17:10Мисрлик журналист: "Ўзбекистонга қарши учрашув Африка Кубоги учун услубни синовдан ўтказиш имконияти дегани. Салоҳ Месси эмас"  1 16:46"Реал" стадиони номига ўзгартириш киритди  4 16:20Кристенсен: "Умид қиламанки, "Барселона"да қоламан. Менда Б режа йўқ"  1 15:51Жеррард Англия жамоаси бошқарувига келиши мумкин  0 15:27Ўзбекистонлик ҳакамлар Португалия – Бельгия баҳсида ишлайди  2 14:53Ҳоланд, Нету, Винисиус Европанинг энг тезкор футболчилари қаторидан жой олди  4 14:25Мбаппе Упамеканони "Реал"да кўришни хоҳлайди  1 13:58"Челси" собиқ футболчиси юрак муаммолари туфайли касалхонага ётқизилди  0 13:32Ўзбекистон – Миср учрашуви дуранг билан якун топса, экстра таймларга мурожаат қилинадими?  3 13:05Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги мусобақа ТВда кўрсатиладими?  6 12:41Лапорта Флик шартномани узайтиришига ишонади  0

Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО Янгиликлар

Кечаги кун қаҳрамонлари ФОТО

Кеча Европанинг кучли чемпионатларида навбатдаги ўйинлар бўлиб ўтди.
Англия лига кубоги 3-саралаш босқичида "Арсенал" Лондон дербисида "Тоттенхэм"ни мағлуб этишга муваффақ бўлди - 2:1. Арсен Венгер Жамоаси сафида Матье Фламини дублга эришди.



"Ливерпуль" эса қуйи лига вакили бўлган "Карлайл" билан 120 дақиқа давомида дуранг ўйнади (1:1). Пенальтилар сериясида Мерсисайд клуби посбони Адам Богдан рақибнинг 3та зарбасини қайтариб жамоасига ғалаба келтириб қаҳрамонга айланди.



"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Ипсвич"ни йирик ҳисобда таслим қилди - 3:0. Ўйинни асосий таркибда бошлаган Андрес Перейра гол уришга муваффақ бўлди. Клуб мухлислари Перейрани кечаги ўйиннинг энг яхши футболчиси деб тан олишди.



Ўтган мавсумни "Реал"да ўтказган "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Хавьер Эрнандес август ойида Леверкузеннинг "Байер" клубига кўчиб ўтди. Кеча Чичарито "Майнц" билан баҳсда клуб таркибидаги дастлабки голини уришга муваффақ бўлди.



Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби чемпионатни жуда ёмон бошлади. Жамоа дастлабки 5та ўйиннинг барчасида ютқазиб қўйди. Кеча жамоа ўз уйида "Аугсбург"ни қабул қилиб 4:2 ҳисобида таслим қилди ва илк ғалабасини қўлга киритди. Баҳсда мезбонлар сафида Раффаэль учта голга ҳаммуаллифлик қилди.



Пьер-Эмерик Обамеянг Бундеслиганинг дастлабки 6та учрашувининг барчасида гол урган биринчи футболчига айланди ва рекорд қайд этди. Кеча "Боруссия" мавсумда илк бор ғалаба қозона олмади, лекин Обамеянг гол уришда давом этди. Унинг голи жамоани мағлубиятдан қутқариб қолди - 1:1.



Миланнинг "Интер" клуби янги мавсумни қойилмақом тарзда бошлади. Роберто Манчини бошчилигидаги жамоа Италия А сериясининг 5та турида 5та ғалабага эришиб чемпионат карвонбошиси бўлиб турибди. "Нерадзуррилар" кеча "Сан Сиро"да "Верона"ни мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни Фелипе Мело меҳмонлар дарвозасига урди - 1:0.



Италия А серияси дебютанти бўлган "Фросиноне" дастлабки 4та ўйинда 4 бор мағлуб бўлди. Кеча жамоа туринда "Ювентус" меҳмони бўлиб илк очкосини қўлга киритди. Италиянинг амалдаги чемпионига қарши ўйиннинг 90+2-дақиқасида Леонардо Бланчард томонидан урилган гол "Фросиноне"га сенсацион дурангни келтирди - 1:1.  



Вигонинг "Сельта" клуби кеча ўз майдонида Каталониянинг "Барселона" клубини қабул қилиб йирик ғалабага эришди. Яго Аспас ва Нолито "Сельта"нинг ғалабасига жуда катта хисса қўшишди. Нолито учрашувда гол уриб иккита голли пас оширди. Яго Аспас эса дублга эришди - 4:1.



Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Карим Бензема Бильбаонинг "Атлетик" клуби билан баҳсда дублга эришиб жамоага ғалаба келтирди - 2:1. Бензема ўтган турда ҳам Мадрид клубининг ягона голини урганди.



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика