Кечаги кун қаҳрамони Амад Диалло: "Жамоадошларим мендан мамнун эканидан хурсандман"

Sherzod Nurmatov
16 дек 2024
Амад Диалло "Сити" билан ўйиндан сўнг клубнинг "MUTV" телеканали учун интервью берди.

"Биз фақат «Сити» устидан қозонилган ғалабадан хурсанд бўлишимиз мумкин.

Мен бу имкониятни қўлга киритиш учун ҳар куни тинимсиз меҳнат қиляпман. Жамоадошларим мендан мамнун эканидан хурсандман. Ҳар сафар машғулотларда уларни кулдираман.

Ҳозирги тизим талабчанликка асосланган. Мен прессинг қилсам, 100% кучимни сарфлашга уринаман", – деди Диалло.

Эслатиб ўтамиз, Амад Диалло "Манчестер дербиси"да дастлаб МЮ фойдасига пенальти ишлади ва жамоасининг иккинчи голини ҳам урди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: MUTV