Каземиро "Реал"дан кетмоқчи эмас, МЮ ҳам унга таклиф билан чиқмаган
17 авг 2022 23:50
Янгиликлар
Каземиро "Реал"дан кетмоқчи эмас, МЮ ҳам унга таклиф билан чиқмаган
"Реал" ярим ҳимоячиси Каземиро жамоасини тарк этмоқчи эмас.
"COPE" хабарига кўра, футболчининг атрофидагилар унинг жамоадан кетиш режаси йўқлигини айтишган. Мадрид клуби ҳам уни сотиш ниятида эмас.
Ўз навбатида манба "Реал"нинг бразилиялик борасида "Манчестер Юнайтед"дан таклиф олмаганини ҳам маълум қилиб ўтган. Олдинроқ "Юнайтед" 50 миллион фунт эвазига Каземирони сотиб олиш учун таклиф жўнатгани борасида маълумотлар тарқаганди.
Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи 32 ўйинда қатнашиб, 3 голли пас амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар