Каземиро "Арсенал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Aziz Tukhtamuradov
19 янв 2023
МЮ футболчиси Каземиро сариқ карточкалари тўпланиб қолганлиги сабабли "Арсенал"га қарши учрашувда майдонга туша олмайди.

Бразилиялик футболчи АПЛнинг қолдирилган 7-тури доирасида "Кристал Пэлас"га қарши бўлиб ўтган ўйинда сариқ карточка олди. Бу футболчи учун ушбу мавсумдаги бешинчи сариқ карточка бўлди. 

Шу тариқа у АПЛ 21-тури доирасида "Арсенал"га қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юборади. 

Учрашув 22 январь куни ўтказилади. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: OPTA