Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"

Sherzod Nurmatov
26 янв 2026, 16:38
"Барселона" ярим ҳимоячиси жамоадаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Аввалроқ футболчи доимий ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли "кўк-анорранглар"ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Унга "Атлетико", "Манчестер Юнайтед" ва "Галатасарой" қизиқиш билдиргани айтилган.

"Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман. "Барселона"га фойда келтиришга қодир эканимга ишонаман. Ҳар доим жамоадошларимга ёрдам беришга тайёрман. "Барса"да ўйнаш — болалик орзум, ва ҳозир айнан шу орзу билан яшаяпман", – деди Касадо.

Касадо "Барселона" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб асосий жамоасида 2022 йилда дебют қилган. 2025/26 мавсумда 22 ёшли испаниялик футболчи "Барселона" сафида 20 ўйин ўтказиб, 1 та голли пас узатди. Унинг каталонияликлар билан амалдаги битими 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Barca Universal