Карвахаль 0:3дан кейин: "Биз тўғри йўлдамиз"

Mirjalol Normatov
30 июл 2023, 14:14
"Реал" ҳимоячиси Дани Кравахаль "Барселона"дан йирик ҳисобда учралган мағлубият ҳақида гапирди.

"Иккала бўлимнинг 15 дақиқасида "Барселона" яхшироқ ўйнади, биз эса ўзимиз истагандек ўйин кўрсата олмадик.  Кейинчалик биз рақибдан узоқлашиб, вазиятлар яратишни бошладик. "Реал" узоқ вақт давомида тўпни ушлаб туриб, ташаббусни ўз томонига оғдирди. Биз янги тизимга мослашяпмиз, барча иш яхши кетмоқда. Биз тўғри йўлдамиз.

Шунчаки рақиб дарвозаси ёнида аниқ ўйнай олмадик, бироқ гол уриш учун барчасини яратдик. Сўнгги икки голни эса ўтказмаслигимиз керак эди. Шунга қарамасдан биз анчагина яхши ўйин кўрсата олдик. Мухлислар ўйинимиздан ижобий жиҳатларни олишди", - деди Карвахаль.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/RealMadrid