Каррагер: “Ливерпуль”нинг чемпион бўлиши қийинлашиб кетсада, Мессини АПЛда кўриш ниятидаман”
06 сен 2020 08:35
Янгиликлар
Каррагер: “Ливерпуль”нинг чемпион бўлиши қийинлашиб кетсада, Мессини АПЛда кўриш ниятидаман”
“Мессини АПЛда тўп тепишини истаяпман. Гарчи у “Манчестер Сити”да тўп тепиб, “Ливерпул”га чемпионлик пойгасидаги курашда қийинчилик туғдирса ҳам...
Мен ҳар бир тур учрашувига бориб, унинг ўйинларини майдондан кузатиб, таҳлил қилмоқчиман. Агар у “Ман Сити”га ўтганида ажойиб иш бўларди.
Гарчи бу гапларим ғалати туюлсада, мен уни “Ливерпул”га ўтишини истамасдим. Менимча, “Ливерпул”да “Сити”га нисбатан жамоавий этика муҳим роль ўйнайди. Чунки “шаҳарликлар” сафида футболчилар кўпроқ қандайдир мўъжизалар яратишга ҳаракат қилишади. Шунингдек, ушбу трансфернинг молиявий томонлари ҳам ечиниш хонасидаги муҳитга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.
Молиявий фэйр-плей? Мен бу ҳақда ҳеч қандай маълумотга эга эмасман. Аммо Месси фаолиятини Англияда давом эттирса, бу АПЛ учун жудаям яхши ҳолат бўларди”, деди Каррагер.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар