Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"
21 окт 01:22
Янгиликлар


Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"
"Улар жуда кўп футболчи билан шартнома тузишди ва бу мураббий учун муаммо яратди.
Агар сиз шунча пулни футболчиларга сарфласангиз, уларни жамоага мослаштириш, тизимда тўғри ишлашини таъминлаш керак бўлади. Флориан Виртц бир неча ҳафта давомида "Ливерпул" асосий таркибига киролмаслиги ҳақидаги фикр – абсурд. Мураббий бу ишни амалга ошириш йўлини топиши керак.
Бу менга "Реал"ни эслатади. "Ливерпул"нинг ёзги трансферлар ойнасида тутган йўли "Реал"га ўхшаб кетди. Оддийда, менинг давримда ва Юрген Клопп даврида "Ливерпул" бозордаги энг яхши футболчиларни сотиб олмасди. Бу уларнинг услуби эмасди, аммо бу ёзда шундай қилишди.
Александер Исак эҳтимол, бозордаги энг яхши ҳужумчи эди, Флориан Виртц эса энг кучли "ўнинчи рақам" – улар учун катта маблағ сарфланди. Одатда бундай ишни "Реал" қиларди, кейин эса Висенте Дель Боске ёки Карло Анчелотти каби мураббийлар бу вазиятни ҳал қилишга мажбур бўлишарди. Ҳозир Арне Слот ҳам худди шундай ҳолатга дуч келди", – деди собиқ "Ливерпул" ҳимоячиси.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар