Каррагер Гвардиола ва "Манчестер Сити" ҳақида: "Бундай маблағ ва жамоа билан исталган мураббий АПЛни юта олиши керак"

Mirjalol Normatov
2 апр 2023
"Ливерпуль"нинг собиқ футболчиси Жейми Каррагер "Манчестер Сити" ва Пеп Гвардиолани баҳолади.

"Манчестер Сити" Гвардиолага қадар ҳам АПЛда чемпион бўлганди: Роберто Манчини, Мануэль Пеллегрини. Сўнгги йилларда исталган топ-мураббий ушбу жамоа билан чемпион бўлмоқда.

Гвардиола аслида жамоани янада юқори ўринга кўтариш учун келганди. Бироқ у ҳали ҳам асосий вазифани бажармади: "Манчестер Сити" ЕЧЛни юта олмади. Пеп эса ЕЧЛни ютишни катта талаб деб кўрмоқда. Кечириб қўясиз, у бу жойда ноҳақ", - деди Каррагер.

Испаниялик мутахассис 2016 йилда "Сити" бошқарувини қўлига олди. Унинг қўл остида жамоа 4 марта АПЛни ютди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports