UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  0 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  9 16:28"Сўғдиёна" — "Локомотив" 0:0 (Матнли трансляция)  3 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  5 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  4 14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  23 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  19 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3

Интервью. Карлуш Кейруш: "Танқидчилар билан душманлар орасида фарқ катта" Янгиликлар

Интервью. Карлуш Кейруш: "Танқидчилар билан душманлар орасида фарқ катта"

Эрон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Карлуш Кейруш Tehrantimes.com сайтига интервью берди.

Маълумки, португалиялик мутахассис Эрон терма жамоасини 8 йил бошқарди. Унинг охирги ўйини Осиё Кубоги-2019 ярим финалидан ўрин олган Японияга қарши баҳс бўлди. Бунда форслар 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди. 

8 йил мобайнида Кейруш Эрон терма жамоасини 100та майдонга олиб тушди ва буни ҳам ўзига яраша рекорд кўрсаткич деса бўлади. 66 ёшли мураббий Эронни тарк этганидан сўнг орадан уч ой ўтиб интервью берди. 

- Ҳозирда Колумбия терма жамоасини бошқаряпсиз ва ёзда бўлиб ўтадиган Копа Америка-2019 мусобақасида иштирок этасиз. Дастлабки ўйинингиз Лионель Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоасига қарши кечади. Бу ўйинда ва умуман мусобақада Колумбия термасининг имкониятларини қандай баҳолайсиз? 

- Ўйлайманки, Колумбия яхши жамоа ва кучли футболчиларга эга. Биз ҳар бир ўйинда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Мен бунга тўлиқ ишонаман. 

- Эрон терма жамоасини узоқ йил бошқардингиз. Колумбия билан ҳам шу воқеа такрорланади деб ҳисоблайсизми? 

- Мен мураббийлик фаолиятимни бошлаганимдан бери фақат иш унумдорлигига қарайман, сон бўйича нима қилганимга эмас. 

- Сиз яқинда тўлиқ тўланмаган маош учун Эрон футбол федерацияси устидан ФИФАга шикоят хати ёздингиз. Лекин Эрон ФФ раҳбари Меҳди Таж бу пуллар баъзи санкциялар учун тўланмаганини айтди. Бу муаммони ҳал қилса бўладими? 

- Жаноб Таж ўзини ҳақгўй кўрсатиш учун кўп нарсани бекитяпти ва нотўғри гаплар билан одамларни ўзига ишонтиришга ҳаракат қиляпти. Бир сўз билан айтганда, федерация президенти ўз сўзида турмади, у ёлғон ваъдалар берди. Шунинг учун ҳам мен шикоят қилишга мажбур бўлдим. 

- Сизни ниҳоятда кўплаб эронлик мухлислар ёқтиради ва ҳурмат қилишади. Чунки Сиз туфайли Эрон терма жамоаси икки бор жаҳон чемпионатида ўйнади. Лекин шундай одамлар борки, сизни доим танқид қилишди. Уларнинг фикрича, терма жамоа халқаро ўйинларда барибир яхши ўйнай олган эмас. Бу борада нима дея оласиз? 

- Ўзингиз айтиб ўтдингиз: эронлик мухлислар мени яхши кўради. Бошқалар ҳақида нима дейишим мумкин? Биз Эрон мамлакати учун ўйнадик, халқни хурсанд қилишга ҳаракат қилдик. Мен эронлик ишқибозларни яхши кўраман ва ҳурмат қиламан. Лекин ўз навбатида менга бошқача муносабатда бўладиганлар билан ишим йўқ. Ҳамманинг ўз қараши бор. 


- Эрон ЖЧ-2014 ва ЖЧ-2018да нимадир кўрсатишга ҳаракат қилди-ю, лекин Осиё Кубоги-2015 ва 2019да ғолиб чиқа олмади. Бунинг сабаблари нимада деб ўйлайсиз? 

- Японияга 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйганимизни назарда тутяпсизми? Энди сизга битта савол бор: шу ўйинда бизни ким қўллаб турди? Ҳеч ким. Футболчилар, мураббийлар штаби ва федерация ходимларидан бошқа стадионда яна кимлар бор эдли? Ҳеч ким. Ҳатто федерация раҳбари ўйинимизни кўргани келмади. Мен барча мухлисларга хурсандчилик ва энг яхшисини тилаб қоламан. 

- Негадир ЖЧ-2018дан сўнг ўзгариб қолдингиз. Одамлар билан гап талашадиган, нафақат сиз, балки ёрдамчиларингиз ҳам кескин гапларни айтадиган бўлишди. Бу худди жимжитликни бузган шовқинга ўхшаб қолди. Агар вақтни ортга қайтариш имкони бўлганида яна шундай йўл тутармидингиз? 

- Мен барчага ўз ҳурматимни сақлаган ҳолда шуни айтишим мумкин, бу фикрга умуман қўшилмайман. Менга атрофдан бўлмағур ҳужумлар бўлди, шу боис жавоб қайтаришга мажбур эдим. Федерация эса негадир бу пайт жим қараб турди. Ҳеч ким терма жамоани, футболчиларни, мураббийларни ҳимоя қилишни хоҳламади. Натижада бош мураббий сифатида ўзим гапиришга мажбур бўлдим. Эрон матбуотини очиғи тушунмайман. Ёлғон гапни ёзадиганлар кўп. Ва негадир ҳеч ким уларни айбламайди. Кўпчилик ниқоб ортида фикр билдиради ва ўзининг асл қиёфасини кўрсатмайди. Лекин мухлислар аҳмоқ эмас ва ким яхши, ким ёмон эканлигини тезда ажратиб олишди. 

- Карлуш Кейруш Эрон терма жамоасини кетма-кет икки бор жаҳон чемпионатига олиб чиқиб миллат фахрига айланди. Шунингдек, Бранко Иванкович ҳам "Персеполис"ни ОЧЛ финалига олиб чиқиб катта иш қилди. Ҳар иккингизни мухлислар севади, ахир мамлакат футболини кўтариш учун катта ҳажмдаги ишни бажардинглар. Сиз Бранко Иванкович билан қандай муносабатда бўлгансиз? 

- Аввало Карлуш Кейруш Эрон терма жамоасини кетма-кет икки бор жаҳон чемпионатига олиб чиқиб миллат фахрига айланди деган гапингиз учун миннатдорчилик билдираман. Футболда мухлислар меҳрини қозонишдан бўлак катта мукофот йўқ. Мен буни доим айтиб келганман. Лекин яна савол туғилади: танқидчилар билан ким шуғулланади? Бир нарсани тўғри тушунинг: тўғри маънодаги танқидчилар билан душман орасида катта фарқ бор. Душманлар кучни қаердан оляпти? Бизга молиявий кўмакни ким берган, ким бизни спорт формалари билан таъминлаган, ўртоқлик учрашувлари ўтказишга ким кўмаклашган? Бу ҳақда кимдир ўйлаб кўрганми? Нима сабабдан мен бизга умуман фойдаси тегмаган одамлар ҳақида гапиришим керак? 

Х.Холиқов таржимаси.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика