UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Мухлисларга мурожаат! Гейнрих билан хайрлашув учрашуви ташкил қилинишини истайсизми?  4 13:30Россия Кубоги. Бугун 2та учрашув бўлиб ўтади  0 13:19"Интер" эгаси Тохир инглиз клубини сотиб олмоқда  1 12:55УФФ президенти: "Келаси мавсум VAR тизимидан фойдаланишимиз мумкин"  13 12:44"Пахтакор" - "Бухоро" учрашувини бошқарган ҳакам ОЧЛ ярим финалида ишлайди  6 12:36Месси Бразилия ва Ироққа қарши ўйнамайди  3 12:35Бундеслига. Бугун марказий ўйин Мюнхенда эмас Бременда бўлади  2 12:09Зидан "The Best" маросимида Мбаппега "Реал"га ўтишни маслаҳат берди  10 11:58Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  4 11:33"Тоттенхэм" собиқ футболчиси: "Салоҳнинг голи хатто АПЛда ҳам энг яхши бўлмаганди"  11 11:29"Фенербахче" ва "Бешиктош"да дуранг, Лорис Кариус ажойиб ўйнади, Бабелдан супергол ВИДЕО  0 11:20The Best маросимининг энг ёрқин жуфтликлари  15 10:52"Норин" дарвозабони Муҳриддин Аҳмедов жамоани тарк этган  1 10:52Рамос: "Модрич учун хурсандман, худди мен энг яхши футболчи деб топилгандек бўлдим"  5 10:48"Навбаҳор" мухлислари сиз билан фахрланади  15

Карлуш Кейруш: "Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлашим мумкинмиди? Буни изоҳсиз қолдираман" Янгиликлар

Карлуш Кейруш: "Ўзбекистон терма жамоасида иш бошлашим мумкинмиди? Буни изоҳсиз қолдираман"

Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш сайтимиз учун алоҳида интервью беришга рози бўлди.

Фақат вақти камлиги боис 10 дақиқача ажрата олишини айтди. Натижада биз ҳам имкониятни бой бермай тезда саволларга ўтдик.

- Жаҳон чемпионатидан сўнг ҳаётингизда нима ўзгарди?
- Катта ўзгариш бўлгани йўқ. Мен ҳар доим яхши мураббий бўлишни хоҳлаганман. Жаҳон чемпионатидан олдинми ё кейинми бунинг фарқи йўқ. Мен охирги йилларда фақат энг яхши мураббий бўлишга ҳаракат қиляпман. 

- Эрон гарчи жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, мусобақада яхши иштирок этди. Муваффақиятнинг асосий сири нимада?
- Оддий қилиб айтганда, қаттиқ меҳнат ва тўғри ишлашда. Биз вақтдан унумли фойдаландик ва деярли ҳар куни дам олишсиз машғулот ўтказдик. 

- Жаҳон чемпионатидан олдин қандай хаёлда эдингиз?
- Кўпчилик бизга ишонмаганди. Чунки мундиал пайтида одамларнинг хаёли бошқа жамоаларда бўлади. Лекин биз  ишлашда давом этдик. Кишини хурсанд қилган жиҳати, жаҳон чемпионати биз учун муваффақиятли кечди ва энди бемалол Осиё Кубоги ҳақида ўйласак бўлади. 

- ЖЧдан олдин натижа қандай бўлишидан қатъий назар Эронни тарк этаман дегандингиз.
- Йўқ, мен бундай демаганман. Балки журналистларнинг ўзи тўқиб ёзган бўлишлари мумкин. 

- Осиё Кубоги-2019да ғолиб чиқиш асосий мақсадингизми?
- Ҳа. Биз бу мусобақага фақат ғалаба учун борамиз. Эрон олдида бундан бошқа йўл йўқ. 

- Қишда Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашганмисиз?
- Бу саволни изоҳсиз қолдираман. 

- Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш бўйича расмий таклиф бўлганми?
- Матбуот анжуманида айтиб ўтганимдек, бу каби саволларни очиқ қолдираман. 

- Майли, бошқа саволга ўтамиз. Шу пайтгача Ўзбекистонга қарши олтита ўйин ўтказгансиз. Шундан тўрттаси расмий ва иккита ўртоқлик. Қайси учрашув кўпроқ ёдингизда қолган?
- Менда Ўзбекистон билан ҳар доим илиқ хотиралар қолган. Лекин энг катта дарсни 2012 йил Теҳронда бўлиб ўтган ўйиндан олганман. Ўшанда биз 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйгандик.

- Қайси ғалабани кўпроқ эслаб турасиз?
- Барчасини. Чунки ғалаба кишига завқ бағишлайди, мухлислар ҳам хурсанд бўлади. 

- Эроннинг навбатдаги рақиби Ўзбекистон терма жамоаси дейилганда хаёлингизга нималар келади?
- Мен хоҳ Ўзбекистон, хоҳ бошқа жамоа бўлсин рақиб деганда фақат расмий ўйинларни тушунаман. Қолган пайт бизлар ўртоқлармиз. Тошкентга ҳам рақиб сифатида эмас, балки ўртоқлик учрашуви ўйнаш учун келганмиз.

- Ўзбекистонда қайси футболчиларни алоҳида кўрса оласиз?
- Сизларда яхши футболчилар кўп. Масалан, Одил Аҳмедов, Сервер Жепаров, Сардор Рашидов... Терма жамоангизга қарши ўйнаш осон эмас. Ўзбекистон - Осиёда мен энг яхши кўрган жамоалардан бири.

- Терма жамоамизга қандай таъриф берган бўлардингиз?
- Биринчи навбатда жиддий ва ҳурматга сазовор рақиб. Чунки сизларда яхши ўйинчилар бор, шунингдек жамоа футбол ўйнашни билади. Ўзбекистонни тартибли футбол ўйнайдиган жамоа деб ҳисоблайман.

- Ҳаётда ва футболда сиз учун энг муҳим нарса нима?
- Ҳурмат. Нима иш қилишингдан қатъий назар ҳаммани ҳурмат қилишинг керак.

- Нима деб ўйлайсиз, Сардор Азмун Осиё Кубогига қадар терма жамоага қайтадими?
- Ишончим комилки, агар ўша пайтгача терма жамоа бош мураббийи бўлсам, Азмун албатта қайтади. Мен уни қайтариш учун бор имкониятимни ишга соламан. 

- 2012 йил Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон - Эрон учрашуви ёдингиздами? Ўшанда жамоангиз 90+4-дақиқада гол уриб ютиб кетганди. Япониялик ҳакам бизнинг голимизни ҳисобламаганди.
- Кўп ўйинлар доим эсимда қолади. Мен ҳатто кичик эпизодларгача эслашга ҳаракат қиламан. 

- Ўша ўйинда терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов билан бироз тортишиб қолгандингиз.
- Ўйин пайти ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин мен ҳар доим ўз ҳамкасбларимни ҳурмат қиламан. Футболда иккала жамоа ҳам ютиш учун ўйнайди. Биз фақат ўйин пайти рақиблармиз, баҳс якунига етгач яна дўст бўлиб қолаверамиз. 

- Охирги савол. Бу йилги жаҳон чемпионатида тарихда биринчи марта Осиёдан бешта жамоа қатнашди. Лекин фақат Япония гуруҳдан чиқа олди. Осиёда футбол секин ўсяптими?
- Буни бир сўз билан ҳаракатсизлик, яъни бир жойда туриб қолиш деган бўлардим. Осиёда футбол на кўтариляпти, на пастга тушяпти. Биз доим бир хил хатоларни такрорлаш биланд бандмиз. Европа анча юқорилаб кетди, лекин Осиё билан Африка футболи ҳамон уйқуда.

Х.Холиқов суҳбатлашди.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

+11   
11 сен 14:40:39
Fayzullo Normatov
Hayrulla aka zo'r chiqibdi, shunaqa intervyulardan ko'paytiringlar
+11   
11 сен 14:35:12
Ulugbek Ulugov
Ўзбекистон термаси ҳақида айтганлари ҳаммаси "кўнгил учун айтилган" гаплапга ўхшайди.
+5   
11 сен 15:16:54
Дильшод
Ютказган булсада, Абрамов жамоаси Эронни уз жарима майдонига камаб тпшлаганди, бунакасини бошка курмадим, Техрондаги уйин хам Абрамов тактикаси, иши махсули
+4   
11 сен 15:23:41
ФАН
Рахмат Холиков. Айнан кеча мен илтимос килиб сураган соволларни берибсиз.
Лекин барибир "тулки" соволларни изохсиз колдирибди.Шундай булса хам рахмат сизга.
+3   
11 сен 15:18:23
IR Iran
Ahmadjon Mamasiddiqov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Eronliklarga aloqangiz bormi?) Yani qarindoshlik jihatingiz yo'qme demoqchiman? To'g'ri ma'noda albatta...
Yuq qarindow uruglarim yuq bu futbol sayti kimdir Germanya kimdir Ronaldo nick idan foydalanadi bu nick turli futbolga aloqador joylarda 2014 ci yildan beri iwlatib kelaman shuncaki forslarni irodasi va shijoati yoqadi Umuman Iran mamlakati har jihatdan hurmat qilaman( Vatan vatan deydiganlar vatanni birinci bulib sotadi degan edi bir buyuk siyosatci biz kimdi sevsak jimgina sevamiz qanaqdir nick bn emas mavzudan tawqari busayam )
+3   
11 сен 15:00:30
М Мм
Сийкаси чиккан саволлар. Жавоблариям олдиндан аник. Мен бирон бир янги фикр эшитмадим.
+3   
11 сен 14:56:08
Nodir
Ulugbek Ulugov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўзбекистон термаси ҳақида айтганлари ҳаммаси "кўнгил учун айтилган" гаплапга ўхшайди.
Manimcha boshqa gap aytganu tarjimon to’g’irlavorgan
+3   
11 сен 14:41:34
IR Iran
Bugungi tarkibda ozro busayam Igor Sergeevni uynatiw kk unga ham imkon beriw kk u ham uzini oqlab oliwi un
+3   
11 сен 14:33:54
Babajan
Savollaniyam yetimini beribdi lekin ..
+2   
11 сен 17:13:30
ERKIN-AGENT
Равшанбек-ота фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кейруш жуда ута аклли айер,узини олиб кочадиган мураббий . Бизнинг УФА рахбарияти у билан мураббийликга музокара олиб борган эди, бизга берган рад жавобидан эндиликда узи пушаймон булаяпти.
Рад жавобидан пушаймон буляпти????? Зур янгилик! Хатто Кейрушни узиям бехавар бундан)
+2   
11 сен 17:06:40
IR Iran
el chapo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
yozma manga eronlilani kot yalaqisi ulayam ozini otiga Uzbek db yozadimi omi sandakala db sharmanda bob yuramiz
Ongni qarada haqqattan ewwaklikka mosdaee Uzbek db yozmasayam Uzbek Tigers db yozadi BUKA db yozadi Shakhram Giyasov db Yozadi # Server Djeparov Our Hero Stay with us db banner kutarib ciqadi
+2   
11 сен 16:59:58
IR Iran
el chapo фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
bor ewe itar kutip qoldi
Ewwaklar bn aloqam yuq edi sengaca sen mustasno bup qolding )))
+2   
11 сен 14:45:09
Ikram Tadjibaev
Ўзбекистон кучли деб бизларни хар тарафлама гап билан ҳам, ўйин билан ҳам мат қилиб келаётир айёр, қўлга тушадиган вақтинг келди Купернинг сиртмоғига тушасан ҳали шошмай тур
+1   
11 сен 17:10:59
el chapo
IR Iran фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ongni qarada haqqattan ewwaklikka mosdaee Uzbek db yozmasayam Uzbek Tigers db yozadi BUKA db yozadi Shakhram Giyasov db Yozadi # Server Djeparov Our Hero Stay with us db banner kutarib ciqadi
fakt bilan jovob ber lanj qani ssilka tashachi korili erke
+1   
11 сен 15:33:12
muhammad real m
bizni tarkib kuchli lrkin nimadandur havotirda qorquvda uynaydi bollar tushkunlikka tushib qoladila shu xollarni yenggib xujum ustima xujum qilsa nafaqat osiyo balki evropa kamandalariniyam qaxshatishga qodirmiz
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Металлург" Наманганда дуранг ўйнади Суперлига. "Металлург" Наманганда дуранг ўйнади
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  252
Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди Суперлига. "Пахтакор" ўз уйида "Бухоро"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  161
Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди Суперлига. "Нефтчи" "Насаф"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 24-туридан ўрин олган "Нефтчи" -...  101
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг