Карлос Бакка "Барселона"га эмас, ПСЖга ўтишни истайди

Aslanov Jasurbek
27 июл 2016, 19:10
AS нашрининг маълум қилишича, "Милан" футболчиси Карлос Бакка ПСЖ сафида пайдо бўлиши мумкин.


Эслатиб ўтамиз, унга "Барселона" томонидан қизиқиш бўлаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ, футболчи каталонияликлар сафида захира футболчиси бўлишни истамаяпти.

У ПСЖда собиқ устози Унаи Эмери билан бирга ишламоқчи.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS