Карло Анчелотти: «Умид қиламанки, Мората «Реал»да қолади»

Aziz Tukhtamuradov
28 апр 2014, 07:46
«Реал» жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти клуб футболчиси Альваро Моратанинг бошқа жамоага ўтиб кетиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.

«Умид қиламанки, у Мадридда қолади. Роналду, Бензема ва Мората бўлса, биз трансфер бозоридан янги футболчи қидириб юришимиз шарт эмас.

Биламан, Альваро мунтазам равишда майдонга тушишни истайди. Мавсум якунланганидан сўнг бу масалани муҳокама қиламиз. Унинг фикри жудаям муҳим», – дейди италиялик мураббий.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru