

"Бундай ҳолатлар доим ҳам бўлмайди. Балки фаолиятимда ҳам бундай бўлмагандир. Худди "Барселона" дарвозасига девор қўйилгандек эди.
Бизда жамоа янгидан шаклланмоқда, янгилар жамоага кўникиш жараёнида, барчаси яхши кетяпти. Шундай давом этиш керак.
Марказий ҳужумчисиз ҳам вазиятлар яратяпмиз. Шундай тизимда ўйнашда давом этамиз", - деди Анчелотти.



