Карл-Хайнц Румменигге: "Гвардиола "Бавария"га ўтгани бизнинг омадимиз бўлган"

Aziz Tukhtamuradov
3 май 2014
"Бавария" бош директори Карл-Хайнц Румменигге Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятдан кейин ҳам Хосепу Гвардиолани қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди.

"Хосеп Гвардиола жамоамизнинг ажралмас қисмидир. У ажойиб ва омадли мураббий. Уни аниқ футбол фалсафаси бор. Ундан ташқари у ажойиб инсон.

Гвардиола айнан "Бавария"ни танлагани бизнинг омадимиз бўлган.

Сўнгги пайтларда бўлаётган омадсизликлар жамоамизнинг мавсумдаги ажойиб иштирокини йўққа чиқариб юбормаслиги зарур. Бундан ҳеч қандай фожеа ясаш шарт эмас", - дейди Румменигге.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru